17:19 / 03.07.2020
2 971

Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди

Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди
Тошкент шаҳрида коронавирусга чалиниб, 2 июль куни ўта оғир ҳолатда реанимация бўлимига ётқизилган 59 ёшли эркак оламдан ўтди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда коронавирус инфекциясига чалинган ва сурункали касалликлардан даволаниб келган бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«Тошкент шаҳрида яшовчи 59 ёшли Ғ.Б. жорий йил 2 июль куни ўта оғир ҳолатда пойтахтимиздаги И.Иргашев номли 4-сон шаҳар клиник шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас бериш аппаратига уланган.

Унга «Юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги, инфарктдан кейинги кардиосклероз, икки томонлама пневмония» ташхиси қўйилган.

Шунингдек, беморда шу куни коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.
Бемор (эркак киши) охирги 7 йил давомида юрак ишемик касаллиги, қандли диабет, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган. Доимий гемодиализ муолажасини олиб турган.

Жорий йил 2 июль куни шифокорлар томонидан стандарт асосида кўрсатилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак-қон томир ва ўпка етишмовчилигидан вафот этди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Ўзбекистонда сўнгги марта 1 июль куни коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилганди - Қашқадарёда 64 ёшли эркак коронавируснинг Ўзбекистондаги 27-қурбонига айланганди.

Шу вақтгача Тошкентда 14, Наманганда 4, Самарқандда, Сурхондарё ва Жиззахда 2тадан, Фарғона, Бухоро ва Қашқадарёда биттадан ўлим рўй берганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди