Аввало шуни қайд этиш керакки, Конституциямизнинг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга экани мустаҳкамлаб қўйилган.
Фуқароларимизнинг ушбу конституциявий ҳуқуқлари амалдаги меҳнат қонунчилигида ҳам ўз ифодасини топган бўлиб, қонунга кўра ҳеч ким асоссиз равишда ишдан бўшатилиши мумкин эмас. Аммо бунга қарамай ҳаётда меҳнат низолари учраб туради.
Шу ўринда, мажбурий прогул – бу муайян ходим иш берувчининг айби билан ишлаш имкониятидан маҳрум бўлган вақт бўлиб, иш берувчининг айби билан ходим қонунга хилоф ишдан бўшатилганлиги сабабли юзага келиши мумкин.
Мажбурий ижро бюроси Қоровулбозор тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судининг 19.10.2020 йилдаги Қоровулбозор саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежига нисбатан ундирувчи Д.Ҳамроевани ишга тиклаш, мажбурий прогул учун 8,3 млн. сўм иш ҳақи ундириш тўғрисида ижро варақа келиб тушган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ундирувчи Д.Ҳамроева ўқитувчи вазифасига тикланди ва мажбурий прогул кунлари учун 8,3 млн. сўм иш ҳақининг ундириб берилиши таъминланди.
Хулоса қилиб айтганда, ҳар бир иш берувчи меҳнат қонунчилигини пухта билиши ва унга қатъий амал қилиши ходимлар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш билан бирга низоларнинг олдини олишнинг муҳим омили. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Францияда коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик рекорд қайд этилди

Ўзбекистон фуқароларини Кореяга ишга юбориш бўйича янги тизим тақдимоти ўтказилди

Фарғонада нефтни қайта ишловчи яширин завод аниқланди

Андижонда ички ишлар ходими уриб ўлдирилди

Тарихнинг зарҳал саҳифаси: Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ўз устози билан

Меҳнат вазирлиги ҳамкорлигида "Бўш иш ўринлари ярмаркаси" ўтказилади