date

Пойтахтда “қайчили ўғри” 90 миллионлик ўғирликда қўлга тушди

Пойтахтда “қайчили ўғри” 90 миллионлик ўғирликда қўлга тушди

Пойтахт Тошкентнинг Бектемир туманида кузатилган ўғирликга нуқта қўйилди — қаровсиз қолдирилган автомобиллардан жами 90 миллион сўмдан ортиқ пул олиб қочган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расман маълумоти берилди.

Маълум қилинишича, гумонланувчи Қўйлиқ деҳқон бозори яқинида тўхтаб турган Nexia-2 автомобилига кўзи тушган. У қайчи ёрдамида машинанинг эшигини осонликча очиб, аввал салонни, кейин эса юкхонани титкилаб чиқади. У ердаги 76 миллион сўмдан ортиқ пул маблағларини ўз назоратига олиб, жимгина воқеа жойидан йўқ бўлиб кетади.

Гумонланувчининг ўзи ҳам қилган ишини тан олиб, шундай дейди:

“Атрофни кузатиб турганимда машинадан пул тушириб кетаётган инсонни кўрдим. У кетгач, ҳеч ким йўқлигини, сигнализация ҳам ўрнатилмаганини билдим. Имконият борлигида, қора пакетдаги пулларни олдим”.

Бироқ у бу билангина чекланмаган. Орадан кўп ўтмай, яна ўша ҳудудга қайтиб келади ва бу сафар эшиклари очиқ қолдирилган Cobalt автомобилига кўзи тушади. Ҳайдовчи телефонда ширин суҳбатга берилиб кетганини пайқайди ва бу вазиятдан фойдаланиб, салондаги 17 миллион сўм пулни олиб, яна ғоиб бўлади.

“Телефонда гаплашиб кетган эгаси машинани қулфламади. Шуни кўриб, салондаги пулларни олдим. Қилган ишимдан қаттиқ пушаймонман”, — дея изоҳ берган у.

Бироқ у ўз ҳаракатини давом эттириш ниятида яна Бектемир туманига келган пайтда тезкор хизмат ходимлари томонидан ушланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) бўйича жиноят иши қўзғатилган ва қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Пойтахтда “қайчили ўғри” 90 миллионлик ўғирликда қўлга тушди