date

Сирдарёда солиқ қарзи туфайли фермер машинаси мусодара қилинди

Сирдарёда солиқ қарзи туфайли фермер машинаси мусодара қилинди

Сирдарё вилоятида солиқ тўловларини ўз вақтида амалга оширмаган фермерга нисбатан қатъий чоралар кўрилди. Мажбурий ижро бюросининг Гулистон туман бўлими маълумотига кўра, Солиқ бошқармаси қарорлари асосида қарздор фермер хўжалигидан жами 59 миллион сўм миқдоридаги солиқ қарзини ундириш ҳақида чиққан 8 та ижро ҳужжати бўйича амалий ишлар олиб борилган.

Давлат ижрочиси қарздорга белгиланган муддат ичида қарзни ихтиёрий тарзда тўлаш кераклиги ҳақида расмий тартибда огоҳлантирган, зарур тушунтиришлар берилган ва вазият мазмунан баён қилинган. Шунга қарамай, белгиланган вақт ичида қарздорлик жабҳа қилинмагани боис қонун талабларига мувофиқ мажбурий чора қўлланган.

Қарздор фермер хўжалигига тегишли бўлган “Volswagen” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, белгиланган тартибда жарима майдонига жойлаштирилган. Бу орқали давлат талаблари ижросини таъминлаш ва қарздорликни қоплаш учун зарур ҳуқуқий механизмлар ишга туширилган.

Ҳозирги пайтда ушбу автомашина баҳолатилиб, уни аукцион савдосига чиқариш бўйича ташкилий жараёнлар амалга оширилмоқда. Мутасаддиларга кўра, қарздорлик қопланиши айнан ушбу мол-мулкни реализация қилиш орқали таъминланиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Сирдарёда солиқ қарзи туфайли фермер машинаси мусодара қилинди