08:00 / 26.05.2021
2 266

Ичиш тавсия қилинмайди: Газланган ичимликнинг банкаси ўзидан ҳам зарарлироқ бўлиши мумкин


Фото: Cosmopolitan
Калория, шакар ва кислотага бой экани сабаб нафақат ҳазм балки юрак-қон томирга ҳам зарар етказиши мумкин бўлган газланган ичимликнинг банкаси ҳам саломатлигингизда муаммолар келиб чиқишига олиб келиши мумкин.

Бактериялар
2017 йилда ўтказилган тадқиқотларда дўкондан харид қилинадиган газланган ичимликнинг банкаси юзасида саломатликка зарар етказадиган бактериялар, хусусан, ичак таёқчаси бисёр экани аниқланган. Мазкур микроорганизм диарея ёки респиратор касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, патоген микроорганизм ҳисобланадиган  Enterobacter cloacae, Stenotrophomonas maltophilia, Pseudomonas luteolа борлиги ҳам аниқланган. АҚШдаги шундай ичимликлардан бирини харид қилган аёл лептоспириздан вафот этган. Кейинроқ текширувларда банкада мазкур касаллик ташувчиси ҳисобланган каламуш пешоби излари борлиги маълум бўлган.

Бисфенол А
Ушбу кимёвий бирикма кўплаб пластик буюмлар, шу жумладан, сув солинадиган баклажкаларнинг таркибий қисми ҳисобланади. Олимлар бисфенол А идишдан сувга тушиши, бундай ичимлик қон босимини ошишига ҳисса қўшишини маълум қилган. Кореялик олимлар ўтказган тадқиқотда қатнашган иштирокчиларнинг бир қисми алюмин банкадан, иккинчи қисми эса шиша идишдан бир неча кун давомида суюқлик ичган. Натижага кўра алюмин банкадан фойдаланганларнинг пешобида бисфенол А 1600 фоизга, систолик қон босими эса 4,5 тага кўпайгани аниқланган. Соғлом одамга бу ҳеч қандай таъсир кўрсатмагани билан юрак-қон томир касаллигидан азият чекадиганларнинг аҳволини оғирлаштириши мумкин.

Алюминий
Банка таркибидаги алюминий ичимликка кириб, саратон ва асаб касалликларини келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Алюминий идишдан танага 1 фоиздан кўп кира олмайди, унинг 99,9 фоизи эса буйраклар орқали чиқариб юборилади. Бу оз миқдордаги алюминий танага сезиларли даражада зарар етказмаслигини билдиради. Аммо шунга қарамай, айниқса, иммунитети паст ва юрак касаллиги бор кишиларга алюминли банкалардан суюқлик ичиш тавсия қилинмайди. Газланган ёки ширин сувни ичишдан аввал стаканга солиш бунинг имкони бўлмаса, найчалардан фойдаланиш тавсия қилинади. Ё бўлмаса, зарарли микроорганизмлардан қутулиш учун банка юзасини яхшилаб артиб ташлаш керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ичиш тавсия қилинмайди: Газланган ичимликнинг банкаси ўзидан ҳам зарарлироқ бўлиши мумкин

Жамият янгиликлари