date

Ўзбекистонда уч хил маҳсулот сифатсиз деб топилиб,сотиш тақиқланди

Ўзбекистонда уч хил маҳсулот сифатсиз деб топилиб,сотиш тақиқланди

Назорат инспекцияси томонидан ўтказилган навбатдаги текширувларда бозорда сифатсиз маҳсулотлар аниқланди, деб Назорат инспекцияси маълум қилди.
Харидлар давомида турли ҳудудларда техник талабларга жавоб бермайдиган 3 турдаги маҳсулот аниқланди ва уларни сотиш тақиқланди.Савдодан чиқариш ва истеъмолчилар хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилди.

Андижон шаҳридаги текширувда Хитойда ишлаб чиқарилган, “P.I.T” брендига мансуб PMI180-C1 русумдаги инверторли пайвандлаш аппарати стандарт талабларга жавоб бермаслиги маълум бўлди.Ушбу аппарат электромагнит мослик бўйича регламентга зид бўлиб, металл қизиб кетиши, паст сифатли пайвандлаш ва ускунанинг тез ишдан чиқишига олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари, аппарат фойдаланувчи учун хавфли бўлиши мумкин.

Сирдарё вилоятидаги “ТМТ” МЧЖ дўконида “Nikura” брендли электр чойнак ҳам талабларга жавоб бермаслиги билан аниқланди.
Мутахассислар бу маҳсулот инсон ҳаёти ва мол-мулки учун хавф солиши мумкинлигини қайд этишди.
Чойнак синовдан ўтказилиб, савдодан олиб ташланди.

Хоразм вилоятидаги Урганч шаҳрида эса “Extrus” брендидаги барашкали крайник стандартларга мос эмаслиги маълум қилинди.
Унинг сув босимига бардош бермаслиги хонадонларда сув тошқини ва иқтисодий зарарга олиб келиши мумкин.
Назорат органлари истеъмолчиларни эҳтиёткорликка чақирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда уч хил маҳсулот сифатсиз деб топилиб,сотиш тақиқланди