Бухоро ва Навоийда ноқонуний олтин қазувчилар қўлга олинди

1 дақиқа ўқиш30.6K
Бухоро ва Навоийда ноқонуний олтин қазувчилар қўлга олинди

Бухоро ва Навоийда ноқонуний олтин қазувчилар қўлга олинди, деб Uznews хабар берди.

«Контехназорат» инспекцияси томонидан Бухоро ва Навоий вилоятларида жойлашган бир қатор объектларда текширув ўтказилди. Ушбу тадбирлар чоғида «Oltin Kon» МЧЖга тегишли Шафиркон туманидаги «Қулжуқтов» ва Канимех туманидаги «Товшан» тоғ массивларида фуқаролар томонидан ноқонуний олтин қазиб олиш ҳолатлари аниқланди.

Материаллар ДХХга юборилди ва ҳужжатлар асосида махсус операция ўтказилди. Натижада «Қулжуқтов» массивида ноқонуний фаолият билан шуғулланаётган 37 нафар шахс ушланди.

Текширув давомида 3 та Ford автомобили, 8 та перфоратор, 6 та компрессор, тахминан 400 меш олтинли руда ҳамда турли қўлбола қурилмалар мусодара қилинди. Давлат ва жамиятга етказилган зарар миқдори 20 миллиард сўмдан ортиқ деб баҳоланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?