Тошкентда 17 ёшли йигит акасининг машинасини олиб синфдошини уриб юборди

1 дақиқа ўқиш1.4K
Тошкентда 17 ёшли йигит акасининг машинасини олиб синфдошини уриб юборди

Тошкентда 17 ёшли мактаб ўқувчисининг масъулиятсиз ҳаракати фожиа билан тугади. У акасининг Tracker автомобилини рухсатсиз ҳайдаб чиқиб, йўл-транспорт ҳодисасига сабабчи бўлди. Воқеа натижасида унинг синфдоши ҳалок бўлди, деб хабар берди “Миллий” телеканали.

Маълумотларга кўра, фожиа 2025 йил 25 март куни, Рамазон ҳайити пайтида содир бўлган. Ёш йигит тун яримида дўстларининг чақирувига жавобан акасининг калитини яширинча олган ва машинага ўтирган. У Tracker автомашинасини соатига 137 километр тезликда ҳайдаётгани пайтида бошқарувни йўқотган.

Автомобил аввал икки машинага, кейин эса йўл четидаги устунга бориб урилган. Тўқнашув шиддати шундай кучли бўлганки, салондаги йўловчи — унинг синфдоши — салондан учиб кетган ва воқеа жойида ҳалок бўлган.

Суд жараёнида айбланувчи ёш йигит ўз қилмишидан қаттиқ афсусда эканини билдирган:
“Рамазон ҳайити куни дўстларим чақиришди, кўнгил очмоқчи эдик. Машиналарга қизиқардим, акамнинг автомобил калитини олдим. Энди қилган ишим учун жавобгарлигимни ҳис қиляпман. Бу хатони ҳеч нарса билан тузатиб бўлмайди”, — деган у судда.

Суд уни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича (транспорт ҳаракати қоидаларини бузиш натижасида инсон ўлимига сабаб бўлиш) айбдор деб топди. Илк ҳукмга кўра, у тўрт йилга озодликдан маҳрум этилиши керак эди. Аммо ёшини ва қилмишидан чин дилдан афсусланганини инобатга олган суд ҳайъати жазони енгиллатди — унга уч йиллик шартли озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Мазкур воқеа яна бир бор ёшлар орасида тезлик ва масъулиятсизликнинг қай даражада хавфли эканини кўрсатди. Мутахассислар таъкидламоқда — ҳайдовчилик ҳуқуқисиз машина ҳайдаш нафақат қонунбузарлик, балки инсон ҳаётини хавф остига қўядиган оғир жиноятдир.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?