date

Тошкентда ҳаво сифати энг ёмон бўлган 10 жой эълон қилинди

Тошкентда ҳаво сифати энг ёмон бўлган 10 жой эълон қилинди

Реал вақтдаги AQI (Air Quality Index – ҳаво сифати индекси) маълумотларига кўра, Тошкент шаҳридаги энг ифлосланган 10 та жой аниқланди, деб iqair.com маълум қилмоқда. Рўйхатдаги жойлар аҳоли саломатлиги учун хавфли даражадаги кўрсаткичларга эга.

Биринчи ўринда — Металлургия заводи атрофи бўлиб, бу ерда AQI 193 баллга етган. Бу кўрсаткич «жуда ёмон» тоифасига киради. Ундан кейинги ўринларда Беруний (189 балл), Murad Buildings, Медгородок, DIDOX UZ, Олмазор, Чилонзор, Учтепа ва Тошкент халқаро мактаби келади.

Тиббий тавсияларга кўра, AQI 150 дан ошганда болалар, кексалар ва нафас йўллари хасталиги борлар имкони борича кўчага кам чиқиши керак. Ҳаво ифлосланиши асосан саноат корхоналари, автотранспорт ва ёқилғи ёқиш натижасида юзага келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда ҳаво сифати энг ёмон бўлган 10 жой эълон қилинди