date

Европада жаҳон чемпионати саралаши: Белгия пешқадамликни қўлга олди

Европада жаҳон чемпионати саралаши: Белгия пешқадамликни қўлга олди

Европа қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи қизғин давом этмоқда. 13 октябрь куни бўлиб ўтган 4-тур ўйинлари бир қатор кутилмаган натижалар ва шиддатли баҳсларга бой бўлди, деб ёзди UEFA.com.

А гуруҳида Германия навбатдаги ғалабасини қайд этди. Вольтемаде киритган ягона гол ҳисобни белгилаб берди — 1:0. Бу ғалаба билан немислар 9 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлади. Словакия ҳам ўз майдонида Люксембургни 2:0 ҳисобида енгиб, етакчилар сафидан жой олди.

Шимолий Ирландия — Германия 0:1
Гол: Волтемаде (31).
Германия — Бауманн, Киммих, Та, Шлоттербек, Раум, Павлович (Антон, 86), Горетцка, Гнабри (Андрих, 86), Виртц (Баку, 90+2), Адейеми (Байер, 64), Волтемаде (Штиллер, 90+2).

Словакия — Люксембург 2:0
Голлар: Оберт (55), Шранц (72).

В гуруҳида кутилмаган натижа қайд этилди. Швейцария илк марта очко йўқотди — улар Словения билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Шу пайтда Швеция уйда Косовога 0:1 ҳисобида ютқазиб, мундиалга чиқиш имкониятини деярли йўқотди. Аслам Аслани томонидан киритилган ягона гол меҳмонларга муҳим уч очко олиб келди.

Словения — Швейцария 0:0

Швеция — Косово 0:1
Гол: Аслани (32).

D гуруҳида Килиан Мбаппесиз майдонга тушган Франция Исландия билан жанговор дуранг (2:2) қайд этди. Франция сафида Нкунку ва Матета гол урган бўлса, Исландиядан Палссон ва Ҳлинссон ўз жамоаси шарафини ҳимоя қилди. Украина эса Озaрбойжон устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Исландия — Франция 2:2
Голлар: Палссон (39), Ҳлинссон (70) — Нкунку (63), Матета (68).
Франция — Менян, Кунде, Упамекано, Салиба, Дин, Товен (Аклиуш, 64), Камавинга (К.Тюрам, 75), Коне, Олисе, Нкунку (Коман, 75), Матета (Экитике, 89).

Украина — Озарбойжон 2:1
Голлар: Гутсуляк (30), Малиновский (64) — Миколенко (45+3, автогол).

J гуруҳида энг қизиқарли баҳслардан бири кузатилди. Шимолий Македония ва Қозоғистон 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу натижа қозоқларнинг мундиалга чиқиш орзусига расман нуқта қўйди. Гуруҳдаги бошқа баҳсда Белгия Уэлсни меҳмонда 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, пешқадамликни ўз қўлига олди. Де Брюйне икки марта пеналтидан аниқ зарба берди, Менье ва Троссар ҳам биттадан гол киритди.

Уэлс — Белгия 2:4
Голлар: Родон (8), Бродҳед (89) — Де Брюйне (18 пеналти, 76 пеналти), Менье (24), Троссар (90).
Уэлс — Дарлоу, Томас, Кабанго, Родон, Дэвис (Броҳед, 72), Уилямс, Уилсон, Ампаду, Жеймс (Дасилва, 86), Брукс (Жонсон, 58), Ҳаррис (Мур, 86).
Белгия — Куртуа, Менье, Теате (Мехеле, 81), Дебас, Де Куйпер (Кастан, 60), Раскин, Онана (Ванакен, 69), Доку, Де Брюйне (Витцел, 81), Де Кетеларе (Фофана, 81), Троссар.

Шимолий Македония — Қозоғистон 1:1
Голлар: Барди (74) — Караман (54).

Шу тариқа, Белгия жамоаси 14 очко билан “J” гуруҳида етакчиликни қўлга киритди. Уэлс (10 очко) ва Шимолий Македония (13 очко) эса уларнинг изидан боряпти.

Европадаги саралаш баҳслари шиддат билан давом этмоқда ва ҳар бир турда янги сюрпризлар кутилмоқда. Кейинги ўйинлар мундиалга чиқиш имкониятларини янада аниқроқ белгилаб беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европада жаҳон чемпионати саралаши: Белгия пешқадамликни қўлга олди