"Манчестер Юнайтед"нинг афсонавий собиқ футболчиси Пол Скоулз ҳозирги вақтда дунё футболида энг юқори даражада ўйнаётган беш нафар ярим ҳимоячини номлади.
Унинг таъкидлашича, бугунги кунда энг маҳоратли ярим ҳимоячи — “Барселона”нинг ёш юлдузи Педридир. Унинг ортидан “Манчестер Сити”нинг асосий устуни Родри жой олди. Кучли учликни “ПСЖ” жамоасидаги португалиялик маҳорат соҳиби Витинья якунлади.
Скоулзнинг танловидаги сўнгги икки номзод — “Ливерпуль”нинг аргентиналик футболчиси Алексис Мак Аллистер ва “Барселона” ярим ҳимоячиси Френки де Йонг бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Пол Скоулз 2013 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаб, ўз замонасининг энг зукко ярим ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар