Ўзбекистон – Марказий Осиё шарафини ҳимоя қиладиган ягона жамоа

1 дақиқа ўқиш436
Ўзбекистон – Марказий Осиё шарафини ҳимоя қиладиган ягона жамоа

2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексика ҳамкорлигида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марказий Осиёдан иштирок этадиган ягона жамоа бўлади, деб ёзди FIFA.com.

Октябрь ойидаги ФИФА кунларида футбол ишқибозлари қўшни Қозоғистон терма жамоасининг ҳам мундиалга чиқиш эҳтимолини қизиқиш билан кузатган эди. Қозоқ футболчилари тарихда илк бор жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб борди, бироқ омад етмади.

Бош мураббий Талгат Байсуфинов шогирдлари Европа минтақаси саралаш мусобақаси “J” гуруҳида Шимолий Македонияга қарши сафар ўйинини 1:1 ҳисобида якунлади. Бу натижа сенсацион бўлгани билан, йўқотилган икки очко қозоқларни мундиал йўлланмасидан маҳрум этди.

Қозоғистон ушбу гуруҳда Бельгия, Уэльс ва Шимолий Македония каби кучли рақибларга қарши баҳс олиб борди. Улар Лихтенштейнни икки марта (2:0 ва 4:0) енгган бўлсалар-да, Бельгия (0:6), Уэльс (1:3 ва 0:1) ҳамда Шимолий Македонияга (0:1) қарши ўйинларда очко йўқотди.

Шунинг учун ҳам охирги турдаги дуранг қозоқ жамоасига кутилган имкониятни бермади. Энди Байсуфинов шогирдлари 15 ноябрь куни саралашнинг сўнгги учрашувида пешқадам Бельгияга қарши ўз майдонида беллашади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги мундиалда Марказий Осиёнинг ягона вакиллиги сифатида майдонга тушади. Бу нафақат футболчилар, балки бутун минтақа учун ғурурли ва масъулиятли лаҳза бўлади.

Бу натижа Ўзбекистон футболи учун янги тарихий босқични англатади — энди жамоа нафақат мамлакат, балки бутун Марказий Осиё шарафини ҳимоя қилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?