14:11 / 17.07.2021
2 168

Қандай қилиб кўзойнаклардан узоқ ва тўғри фойдаланиш мумкин?


Фото: Getty Images
Контакт линзалари ва кўришни тиклаш бўйича операциялар анчадан бери мавжуд, аммо дунё аҳолисининг 20 фоизи кўзойнакдан фойдаланади. Доимий кўзойнак тақиш ва уни нотўғри сақлаш улар юзасига чанг зарралари, оқсил қатламлари ва чизиқ тушишига олиб келади. Қуйида кўзойнаклардан узоқроқ фойдаланиш учун уларни қандай сақлаш кераклиги ҳақида маълумот берилган.

Қуйидаги барча фикрлар қуёшдан сақлайдиган кўзойнакларга ҳам тегишли
  • Ҳар доим кўзойнакларни иккала қўлингиз билан тутқичларидан ушлаб ечинг. Шундай қилсангиз, гардиши тезда бўшашиб кетмайди.
  • Кўзойнакни ғилофда сақланг, уларни сумкадаги бошқа нарсалар: калит, соч қисқичлари, тароқ ёнига қўйманг. Бу линзаларга чизиқ тушишининг олдини олади.
  • Кўзойнак линзаларини пастга қаратиб қўйманг. Шу йўл билан ҳам линзаларга чизиқлар тушиши мумкин.
  • Кўзойнакни ободок сифатида ишлатманг. Бу одат винтларнинг шикастланишига олиб келади. Шунингдек, бошга ободок ўрнига кўзойнак тақиш дидсизлик белгиси ҳисобланади.
  • Кўзойнакни узоқ вақт давомида қуёш остида ёки автомобилнинг олд ойнаси остида қолдирманг.
  • Юзаки чизиқларни оқартирувчи тиш пастаси ёки ичимлик сода билан ҳам кетказиш мумкин.
Қандай сақлаш керак?
  • Кўзойнак учун энг яхши тозалаш воситаси — линзалар учун махсус суюқлик ёки пуркагичдир. Улар энг қийин доғларни ҳам кетказади ва чанг тушишининг олдини олади.
  • Қиш фаслида эса туманга қарши компонентларни ўз ичига олган вариантлардан фойдаланишингиз мумкин. Антифог маҳсулотлари бир неча шаклда — эритмалар, спрейлар, геллар ёки салфеткалар мавжуд.
  • Бир марталик салфеткалар ҳам кирларни кеткизишда яхши самара беради ва антибактериал ҳисобланади.
  • Совуқ ҳаводан иссиқ жойга кирганингизда кўзойнаклар парланмаслиги учун матога озгина глицерин суртиб, кўзойнакларингизни артинг. Глицерин қуригач, кўзойнакни яна бир бор артиб олинг.
  • Кўзойнакларни шампунь, душ гели, суюқ совун ёки идиш ювиш воситаси билан илиқ сувда ювиш мумкин. Ушбу воситалар ёғли доғларни яхши эритади.
  • Кўзойнаклардан фойдаланиш муддати тахминан 3 йилни ташкил этади. Шу боис йилига ёки ҳар икки йилда бир марта линзаларни ўзгартирган маъқул.
  • Ҳар олти ойда офталмолог кўригидан ўтиш керак, агар кўриш даражаси ёмонлашса ёки яхшиланса, эски кўзойнакни янгисига алмаштиринг.
  • Агар сиз кўзойнакдан фақат ўқиш учун фойдалансангиз, оғир линзали вариантларни сотиб олишнинг ҳожати йўқ. Пластик линзалар арзонроқ ва унча-мунчага синмайди, лекин чизилиб кетиш эҳтимоли кўпроқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қандай қилиб кўзойнаклардан узоқ ва тўғри фойдаланиш мумкин?