Жиззахлик эркак 31 марта ЙҲҚни бузгани аниқланди

Жиззахлик эркак 31 марта ЙҲҚни бузгани аниқланди
Қисқача

Жиззахда кредит қарзи сабаб қидирувга берилган «Нехиа-3» автомобили топилиб, мусодара қилинди. Қарздор автомобилни яшириб, ундан фойдаланишда давом этган ва шу вақт ичида йўл ҳаракати қоидаларини 31 марта бузган. Қоидабузарликлар фото ва видео қайд ускуналари орқали аниқланган. Ҳозир автомобил жарима майдончасига жойлаштирилиб, онлайн ауксионга чиқариш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Жиззахлик эркак 31 марта ЙҲҚни бузгани аниқланди
Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти матбуот хизмати маълумотига кўра, «Nexia-3» автомобили мусодара қилиниб, жарима майдончасига жойлаштирилди. Фуқаролик ишлари бўйича суд қарорига мувофиқ, Жиззах вилояти Мажбурий ижро бюросига бир эркакдан банк фойдасига кредит қарзини ундириш тўғрисида ижро варақаси келиб тушган.

Кредит гарови сифатида унинг «Nexia-3» автомобили кўрсатилган эди. Аммо эркак автомобилни бюро ходимларидан яшириб, мусодара қилинишига йўл қўймасликка уринган.

Шундан сўнг, автомобиль қидирувга берилган. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида автомобиль Жиззах шаҳрида топилган.

Аниқланишича, қарздор ушбу транспорт воситасидан фойдаланишда давом этган ва шу вақт ичида 31 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Барча қоидабузарликлар фото ва видео қайд ускуналари ёрдамида аниқланган.

Ҳозирда автомобиль жарима майдончасига қўйилган бўлиб, уни онлайн аукцион орқали сотувга чиқариш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар