date

АҚШ собиқ вице-президенти Дик Чейни вафот этди

АҚШ собиқ вице-президенти Дик Чейни вафот этди
АҚШнинг собиқ вице-президенти Дик Чейни 84 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда The New York Times нашри унинг оиласига таяниб хабар берди.

Вафот қилишига пневмония ва юрак-қон томир касалликлари сабаб бўлган асоратлар сабаб бўлган. Чейни АҚШ тарихидаги энг нуфузли вице-президентлардан бири деб ҳисобланади.

У 2001–2009 йиллар давомида Жорж Буш кичик президентлиги даврида ушбу лавозимни эгаллаган. Юрак билан боғлиқ сурункали муаммоларига қарамай, Чейни ўз фаолиятини фаол давом эттирган.

2012 йилда унга юрак кўчириб ўтказилган ва шундан сўнг ҳам у сиёсий фаолиятини давом эттирган. Сўнгги йилларда собиқ вице-президент очиқчасига Доналд Трампни танқид қилишда давом этди ва 2024 йилги сайловлар олдидан Камала Харрисни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШ собиқ вице-президенти Дик Чейни вафот этди