date

Афғонистоннинг бир қатор шаҳарлари зилзила сабаб электрсиз қолди

Афғонистоннинг бир қатор шаҳарлари зилзила сабаб электрсиз қолди
Афғонистонда кечаси юз берган зилзила мамлакат инфраструктурасига жиддий зарар етказди. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ер қимирлаши натижасида Ўзбекистондан электр энергияси етказиб бериладиган электр узатиш линиялари зарар кўрган ва натижада бир қатор шаҳарлар электрсиз қолган. Масъул идоралар узилишларни бартараф этиш учун дарҳол тиклаш ишларини бошлаган.

Шуни таъкидлаш жоизки, Тожикистондан ўтувчи электр линиялари ҳам зарар кўрган эди, аммо улар аллақачон тикланиб, ишга туширилган. Сўнгги йилларда Афғонистон Марказий Осиё мамлакатларидан электр энергияси харид қилишни фаол олиб бормоқда.

Хусусан, Ўзбекистон мамлакатга электр энергияси етказиб берувчи асосий давлатлардан бири ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистоннинг бир қатор шаҳарлари зилзила сабаб электрсиз қолди