date

Фюллкруг Вест Хэмни тарк этмоқчи

Фюллкруг Вест Хэмни тарк этмоқчи
Вест Хэмнинг немис ҳужумчиси Никлас Фюллкруг яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида клубни тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Патрик Бергер хабар берди.

Маълумотларга кўра, 32 ёшли футболчи жамоани тарк этиш қарорини қабул қилган ва бу ҳақда клуб раҳбариятига хабар берган. "Болғачилар" раҳбарлари бу хабарни хотиржамлик билан қабул қилишган, чунки Фюллкругнинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида қатнашиш истаги кучли эканини яхши тушунишади.

Фюллкруг Вест Хэмга 2024 йилнинг ёзида Дортмунднинг Боруссия клубидан келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда жами етти ўйинда майдонга тушган, аммо самарали ҳаракатлар билан ажралиб тура олмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фюллкруг Вест Хэмни тарк этмоқчи