date

Швейцария миллиардерининг Ўзбекистонга қизиқиши

Швейцария миллиардерининг Ўзбекистонга қизиқиши
Швейцариялик миллиардер ва Gunvor компанияси асосчиси Торбьорн Тёрнквист "Лукойл"нинг халқаро активларини, жумладан Марказий Осиёдаги активларини сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда хорижий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Ҳозирда активларни сотиб олиш масаласи Лондон ва Вашингтон томонидан кўриб чиқилмоқда. Битим қиймати 20 миллиард АҚШ долларига баҳоланмоқда.

Агар Тёрнквист ушбу битимни амалга ошира олса, у жаҳон нефть бозоридаги тартибни тубдан ўзгартириши мумкин. Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россия ва швейцариялик миллиардер музокараларни жуда тез якунлаган, томонларга атиги уч кун керак бўлган.

Таъкидлаш жоизки, "Лукойл" Ўзбекистонда ҳам активларга эга бўлиб, компаниянинг республикадаги энг йирик лойиҳаси Қандим газни қайта ишлаш мажмуасидир. Ушбу мажмуа йилига 8,1 миллиард кубометр газни қайта ишлаш қувватига эга.

Ҳозирча Лондон ва Вашингтон мазкур битимга рухсат бермаган, аммо манбаларнинг таъкидлашича, келишув амалга ошиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Швейцария миллиардерининг Ўзбекистонга қизиқиши