Фото: Pinterest
Тишлар ёриб чиқмоқда – бу ҳатто қулоққа ҳам оғриқли эшитилади. Дарҳақиқат, чақалоқларнинг тишлари чиқа бошлаганда оғриши табиий. Кўп чақалоқлар яхши ухламайди, йиғлайди, ҳатто тана ҳарорати ҳам кўтарилиши мумкин. Аммо чақалоқларнинг сут тишлари чиқишининг бошқа белгилари ҳам бор.
Сут тишлари одатда 5-7ойлигидан бошлаб чиқа бошлайди. Лекин жараён эрта – 2-3 ойлигида бошланиши мумкин, баъзилариники кечроқ – бир ёш бўлганда, айрим болалар ҳатто тишлари билан туғилади. Сут тишлари 20 таси 2,5-3 ёшга қадар тўлиқ чиқади.
Тишларнинг чиқиши физиологик жараён бўлса-да, бола ва унинг ота-онаси учун ҳақиқий синовдир. Яқиндагина қорин дам бўлишини бошдан кечирган, овқатланиш ва уйқу тартибли бўла бошлаганда тўсатдан чақалоқ яна безовталана бошлайди.
Тиш чиқишининг биринчи белгилари:
- Милк шишиши, қизариши ва оғриши. Тўқималар сиқилиши натижасида ўрта қисмда озгина кўкариш бўлиши мумкин.
- Кўп сўлак ажралиши. Ортиқча сўлак бурун ва ҳалқум бўшлиғига ўтиши натижасида бурун оқиши, йўтал пайдо бўлишга олиб келади.
- Кекириш, қайт қилиш кўпайиши мумкин. Кўпинча оғиз атрофида тошмалар пайдо бўлади.
- Иштаҳанинг пасайиши ёки овқатдан бутунлай воз кечади.
- Бола тез-тез сабабсиз йиғлайди, уйқусида безовталик ортади.
- Оғиз бўшлиғидаги яллиғланиш жараёни туфайли тана ҳарорати кўтарилади, бу меъёр ҳисобланади. Фақатгина жараён уч кундан ортиқ давом этмаслиги, ҳарорат 38,5 дан ошмаслиги керак. Шунда боланинг умумий аҳволи зарар кўрмайди.
Ушбу ҳолатда қандай йўл тутиш керак?
Оғриқни қолдириш мақсадида анестетик геллардан фойдаланилади. Лекин уларнинг таъсири, тахминан, 20-30 дақиқагача етади ва кунига беш мартадан кўп ишлатиш тавсия этилмайди. Дори дозасини ошириб юбормаслик керак. Узоқроқ вақтга оғриқни камайтириш учун шифокор тавсияси билан оғриқ қолдирадиган сироп ёки таблетка бериш мумкин.
Милкларни енгил уқалаш керак ҳамда тиш чиқаётганда ишлатиладиган махсус ўйинчоқлар бериш мумкин. Улар милклар қичишишига таскин беради.
Болага кўпроқ меҳр бериб, тез- тез уни қучоқлашиш зарур. Ота-онанинг ёнида чақалоқ ўзини хавфсиз ҳис қилади, тинчланади. Болалар катталарнинг хатти-ҳаракатлари ва ҳис-туйғуларига жуда сезгир, шунинг учун ота-оналар бундай вақтда хотиржам бўлишлари керак.
Болаларни ўйинчоқлар, мулойим сўзлар билан чалғитишга ҳаракат қилиш лозим. Тинчлантирувчи массаж ва очиқ ҳавода сайр қилиш фойдали бўлади. Бу даврда боланинг иммунитети пасаяди, касаллик юқтириб олмаслик учун одам гавжум жойларга бормаган маъқул.
Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев тавсиялари асосида тайёрланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин