date

Қирғизистонда электр бўйича шикоятларга Жапаров жавоб берди

Қирғизистонда электр бўйича шикоятларга Жапаров жавоб берди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатдаги электр таъминотида учраётган узилишлар борасидаги эътирозларга ўз муносабатини билдирди. Унинг айтишича, агар охирги беш йил ичида йирик лойиҳалар амалга оширилмаганида, бугун қирғизистонликлар умуман электрсиз қолган бўлар эди.

Президент ўз мурожаатида шундай деди:

“Агар мен заводлар, фабрикалар, мактаб ва боғчалар қурмаганимда, ҳозир электр етарли бўларди. Лекин бундай инфратузилмасиз келажак бўлмайди”, — деди у.

Жапаров давлат хориждан электр энергиясини Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия ва Туркманистондан 3,5 сомдан сотиб олаётгани, аммо аҳолига 1,37 сомдан етказиб берилаётганини қайд этди. Бу эса, унинг таъкидлашича, давлат бюджети учун жиддий юк бўлса-да, фуқаролар манфаати устувор ҳисобланади.

Давлат раҳбари мамлакатдаги энергетик ҳолатни барқарорлаштириш учун аниқ режалар борлигини таъкидлаб, Қирғизистон 2028 йилга қадар электр инқирозидан тўлиқ чиқишига ваъда берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда электр бўйича шикоятларга Жапаров жавоб берди