ЙПХ инспектори ҳайдовчини ноҳақ тўхтатгани жанжалга айланди

1 дақиқа ўқиш237
ЙПХ инспектори ҳайдовчини ноҳақ тўхтатгани жанжалга айланди

Бухорода йўл-патрул хизмати инспектори билан ҳайдовчи ўртасидаги нохуш вазият кенг муҳокамага айланди. Маълум бўлишича, Ромитан туманида хизмат олиб бораётган кичик сержант Сайфиев Equinox бошқараётган ҳайдовчидан йўл беришни талаб қилиб, машинанинг чироқларини бир неча бор ўчириб-ёққан.

Бироқ воқеа шу билан чекланмаган. Инспектор ҳайдовчининг олд томонига ўтиб, унга асоссиз равишда “авария содир этдингиз” деган айбловни қўйган ва ҳеч қандай камерасиз уни йўл четига чиқишга мажбурлаган. Бу ҳаракатлар ҳайдовчида ҳақли саволлар уйғотди ва интернетда жиддий муҳокамани келтириб чиқарди.

Вилоят ЙҲХХ раҳбарияти бу ҳолатдан хабардор бўлгани айтилмоқда. Расмий маълумотга кўра, кичик сержант Сайфиевга нисбатан хизмат текшируви тайинланган. Текширув якунига кўра, инспекторнинг ҳаракатига қонуний баҳо берилиши билдирилган.

Ўқувчилар ўртасида “инспектор нега боди-камерасиз ҳаракат қилган?”, “айблов қаердан пайдо бўлди?” каби саволлар кўпаймоқда. Яқин кунларда вазият юзасидан расмий хулоса эълон қилиниши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?