date

Майнц футболчиси Бундеслигада рекорд ўрнатди


Германия чемпионатининг 11-тур учрашувлари бошланди. Жума куни "Майнц" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қабул қилди ва рақибни мағлуб эта олмади.

Учрашув якунланишига уч дақиқа қолганида эса "Майнц" ўйинни ўнга қарши ўнта футболчи билан давом эттиришга мажбур бўлди. Доминик Кор тўғридан-тўғри қизил карточка олди, яъни огоҳлантирувчи сариқ карточкасиз майдонни тарк этди.

Бу Доминик Кор учун олий немис футбол лигасидаги фаолияти давомида тўққизинчи қизил карточка бўлди. Шу тариқа у Бундеслигада янги рекорд ўрнатди.

Аввалги рекорд саккизта қизил карточка билан Луис Густаво ва Йенс Новотнига тегишли эди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Майнц футболчиси Бундеслигада рекорд ўрнатди