22:19 / 28.10.2021
1 914

Сайёра учун энг вайронкор ўрмонлар маълум қилинди

Сайёра учун энг вайронкор ўрмонлар маълум қилинди
ЮНЕСКО вакиллари Жаҳон мероси объектларидан қайси бири сайёрамизга зиён етказувчи иссиқхона гази чиқарилишида энг кўп айбдор эканини аниқлашди. Таъкидланишича, глобал исишга 10та ўрмон энг катта “ҳисса қўшиб”, улар охирги 20 йилда давомида нафақат карбонат ангидрид CO2’ни ютмаган, балки уни ишлаб чиқарган. Бу ҳақда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи маълум қилди.

Ушбу вайронкор ўрмонлар рўйхатига қуйидагилар кирган: Суматрадаги тропик ўрмон (Индонезия), Рио-Платано биосферик қўриқхонаси (Ҳондурас), Йосемити миллий боғи (АҚШ), Уотертон музлигидаги халқаро боғ (Канада), Барбертон-Махонджва тоғлари (ЖАР), Кинабалу боғи ( Малайзия), Увс-Нуур ҳавзаси (Россия, Мўғулистон), Гранд-Каньон миллий боғи (АҚШ), Катта мовий тоғлар (Австралия) ва Морн-Труа-Питон миллий боғи (Доминика).

Ўрмонларнинг карбонат ангидрид ютиш хусусиятини йўқотишига дарахтларнинг ноқонуний кесилиши, қишлоқ хўжалиги мақсадида йўқотилиши, ўрмон ёнғинлари, ёмон об-ҳаво ҳодисалари сабаб ҳисобланади.

Барча ўрмонлар иқлим ўзгаришига қарши курашда фаол бўлиши керак. Тадқиқотдан хулоса шуки, ЮНЕСКОнинг энг аҳамиятли ва энг муҳофаза қилинувчи ўрмонлари ҳақиқатан ҳам глобал исишни яқинлаштириши мумкин”, деб таъкидлаб ўтган ҳисобот муаллифларидан бири Тейлес Карвалью Резенде.

Аввалроқ Global Witness гуруҳи охирги 5 йил давомида жаҳоннинг энг йирик банклари ўрмонни кесишга алоқадор компанияларга 119 млрд доллар молиявий кўмак кўрсатганини аниқлаган. Бундай банклар орасида BNP Paribas (Франция), Хитой саноат-тижорат банки (Industrial and Commercial Bank of China (ICBC), JPMorgan, Bank of America (АҚШ) ва HSBC (Британия) бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сайёра учун энг вайронкор ўрмонлар маълум қилинди