Олимлар мия фаолиятини таҳлил қилувчи янги ноинвазив технология орқали фақат фикрлаш ёрдамида робот қўлни ҳаракатлантиришга эришди, деб FoxNews.com хабар берди.
Тизим сунъий интеллект асосида мия тўлқинларини ўқийди ва бу маълумотни робот қурилмасига юбориб, уни ҳаракатга келтиради. Бунда ҳеч қандай имплантат ёки жарроҳлик талаб этилмайди.
Лойиҳа Penn State университети ва Army Research Lab ҳамкорлигида яратилган бўлиб, у ногиронлар ва ҳаракат имконияти чекланган шахслар учун янги имконият яратиши мумкин.
AI ёрдамида тўғри сигналлар танлаб олинади ва аниқ ҳаракатлар билан робот қўл бошқарилади. Таърифларга кўра, бу технология ўта аниқ ва реал вақтда ишлайди.
Ушбу инновация тиббий реабилитация, ҳарбий дастурлар ва ҳатто виртуал реаллик соҳаларида ҳам қўлланилиши мумкин.
Ҳозирча тажрибавий босқичда бўлса-да, олимлар уни кенгроқ амалга жорий этиш учун иш олиб боришмоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!