date

"Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди

"Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди

Конференциялар лигаси саралаш босқич жавоб ўйинида "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Черно море"ни қабул қилиб, йирик 4:0 ҳисобида муваффақиятга эришди. Ўзбекистон миллий терма жамоамиз сардори ҳисобланган Элдор Шомуродов эса иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилди.
Дастлаб, учрашувнинг 17-дақиқасида Иван Брнич ҳисобни очди. Кейин эса 31 ва 36-дақиқаларда Мигел Крешлу ва Нуну да Кошта ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйиб, ҳисобни йириклаштирди. Шу билан бирга, иккинчи бўлимнинг 80-дақиқасида бурчакдан узатилган тўпни Кристофер Олери боши билан дарвозани ишғол қилган ҳолда, беллашувдаги сўнгги голни киритди.
Ушбу ғалаба орқали Туркия клуби кейинги босқичга йўл олди.
"Истанбул Башакшеҳир" - "Черно Море" 4:0 (дастлабки учрашув 1:0)
Голлар: Иван Брнич (17), Мигель Креспо (31), Нуну Да Кошта (36), Кристофер Опери (80).
"Истанбул Башакшеҳир": Муҳаммад Шенгезер, Онур Булут, Лео Дуарте, Оссейну Ба, Кристофер Опери, Омер Шаҳинер (Оливер Кемен, 68), Берат Оздемир (Умут Гюнеш, 77), Мигель Креспо, Сари Юсуф (Дениз Туруч, 68), Нуну Да Кошта (Элдор Шомуродов, 58), Иван Брнич (Дави Зельке, 68).
"Черно Море": Пламен Илиев, Асен Дончев (Дани Мартин, 46), Живко Атанасев, Росен Стефанов (Асен Чандаров, 46), Влатко Дробаров, Светомир Панов, Уэслен Жуниор (Жоао Педро, 46), Васил Панаётов, Давид Телес, Георги Лазарев, Челсо Сидней.
Огоҳлантириш: Уэслен Жуниор (40), Светомир Панов (42), Васил Панаётов (72).
Маълумот ўрнида, жамоанинг янги футболчиси ва ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев бугун қайдномага ҳам киритилмади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Истанбул Башакшеҳир" "Черно Море"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди