Сурхондарёда 8 ёшли қиз пиёдалар ўтиш йўлагида ҳалок бўлди

1 дақиқа ўқиш3.6K
Сурхондарёда 8 ёшли қиз пиёдалар ўтиш йўлагида ҳалок бўлди

Сурхондарё вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси жамоатчиликда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Узун туманида 27 ёшли Nexia 2 ҳайдовчиси 8 ёшли қизни пиёдалар йўлагидан ўтаётган пайтида уриб юборди. Жабрланувчи бола воқеа жойида ҳалок бўлди.

Ҳодиса мактаб яқинида рўй берганига қарамай, ҳайдовчи тезликни пасайтирмаган. Ҳатто, атрофда “мактаб” белгиси бўлганига ҳам эътибор қилмаган. Суд жараёнида маълум бўлишича, ҳайдовчи юк машинаси билан ёнма-ён ҳаракатланаётган вақтда бола йўлга чиқиб қолган.

“Тормоз босдим, лекин кеч бўлди”, — деган ҳайдовчи сўроқ пайтида. Суд уни айбдор деб топиб, 5 йилга озодликдан ҳамда 2 йилга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Марҳума қизчани мактабга кузатаётган онаси суддан ҳайдовчига оғирроқ жазо беришни талаб қилган. Унинг сўзларига кўра, қизалоқ ҳар куни шу йўлакдан ўтарди ва бу макон хавфсиз деб ўйланарди.

Суд ҳукмига кўра, ҳайдовчи жазони манзил-колонияда ўтайди. Бу ҳолат яна бир бор ҳаракатланишда эҳтиёткорлик, айниқса, болалар қатнашадиган жойларда алоҳида масъулият кераклигини исботлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?