Meta раҳбари Марк Цукерберг ҳар бир инсон учун шахсий сунъий суперинтеллект яратишни мақсад қилганини маълум қилди, деб FoxBusiness.com хабар берди.
Унинг таъкидлашича, компаниянинг янги стратегияси ҳар бир фойдаланувчига шахсий ёрдамчи бўла оладиган, интеллектуал қобилиятга эга AI технологиясини тақдим этишга қаратилган.
Цукерберг бу ғояни "барча учун шахсий суперинтеллект" деб атади ва унинг ёрдамида инсонлар ўз билим, иш ва ҳаёт сифатини сезиларли даражада оширишлари мумкинлигини айтди.
Meta ушбу мақсадда ўзининг Llama 3 моделига асосланган AI ёрдамчиларни Instagram, WhatsApp, Facebook ва гарнитуралар орқали кенг жорий этишни режалаштирмоқда.
Компаниянинг фикрича, бу технология фойдаланувчи эҳтиёжларига мослашади, шахсийлашган маълумотни қайта ишлайди ва реал вақтда фойдали маслаҳат беради.
Бу режалар AI соҳасидаги рақобатни янада кучайтириши ва шахсий интеллект асрига йўл очиши мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!