date

Янги гуманоид робот 24/7 ишлаш учун аккумуляторини ўзи алмаштиради

Янги гуманоид робот 24/7 ишлаш учун аккумуляторини ўзи алмаштиради

Янги авлод гуманоид робот ўз аккумуляторини мустақил равишда алмаштириш қобилиятига эга бўлиб, тўхтовсиз 24/7 режимда ишлай олади, деб FoxNews.com хабар берди.

RoboFab компанияси томонидан яратилган ушбу робот батарея тугаганида автоматик равишда махсус станцияга бориб, зарядланган аккумуляторга алмаштиришни амалга оширади.

Ушбу функция туфайли робот узоқ вақт давомида инсон ёрдамига муҳтож бўлмасдан ишлай олади ва саноат ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида катта самара беради.

Таъкидланишича, роботлар логистика, фабрика ва офис ишларида инсон ўрнини босиши мумкин.

RoboFab муҳандислари бу технология автоматлаштириш жараёнини янги босқичга олиб чиқишини таъкидлашмоқда.

Компания ҳозирда ушбу роботни кенг миқёсда синовдан ўтказиш ва бозорга чиқариш ишларини бошлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Янги гуманоид робот 24/7 ишлаш учун аккумуляторини ўзи алмаштиради