date

Америкаликлар тиббий ёрдам ўрнига AI’дан фойдаланмоқда

Америкаликлар тиббий ёрдам ўрнига AI’дан фойдаланмоқда

АҚШда сунъий интеллектдан соғлиққа оид маслаҳат олиш ҳолатлари ортиб бормоқда, деб FoxNews.com хабар берди.

Тадқиқотларга кўра, америкаликларнинг катта қисми AI асосидаги чатботлар ва платформаларга тиббий саволлар билан мурожаат қилмоқда. Улар симптомларни тушуниш, дори тавсиялари ва синов натижаларини таҳлил қилишда AI’дан ёрдам олишмоқда.

Бундай технологиялар асосан вақт тежаш, тезкорлик ва арзонлик сабабли оммалашмоқда. Аммо мутахассислар AI инсон шифокорни тўлиқ алмаштира олмаслигини таъкидламоқда.

Тиббий ходимлар бундай платформалар фақат дастлабки маслаҳат сифатида қаралиши кераклигини, аниқ ташхис учун эса шифокорга мурожаат қилиш зарурлигини уқтирмоқда.

Соғлиққа оид AI хизматлари АҚШда Microsoft, Google ва OpenAI каби йирик компаниялар томонидан ривожлантирилмоқда.

Тенденция шундан далолат берадики, келажакда тиббий маслаҳатнинг рақамли кўриниши янада кенг тарқалиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Америкаликлар тиббий ёрдам ўрнига AI’дан фойдаланмоқда