Ўзбекистонда ажримлар бўйича қайси ҳудуд етакчи?

1 дақиқа ўқиш5.8K
Ўзбекистонда ажримлар бўйича қайси ҳудуд етакчи?
2025 йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистонда 23,3 мингта никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилди, деб uz24.uz хабар берди. Бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 800 тага кўп дегани.

Айримлар буни замонавий ҳаётдаги босимлар, иқтисодий муаммолар ёки маданий ўзгаришлар билан боғлайди. Аммо ҳақиқат шундаки – оилалар тобора кўпроқ синовдан ўтяпти.

. Шаҳарларда ажримлар 14,1 минг ҳолатни ташкил қилган бўлса, бу умумий кўрсаткичнинг 60,6 фоизини ташкил этади.
. Қишлоқларда эса 9,2 мингта ҳолат, яъни 39,4 фоиз.

Ажримлар сони энг кўп қайд этилган ҳудудлар:

. Тошкент шаҳри: 1,5 минг
. Тошкент вилояти: 1,2 минг
. Фарғона вилояти: 1,2 минг

Энг кам ажрим ҳолатлари эса Навоий вилоятида бўлган – атиги 310 та.

Шу билан бирга, 2025 йилнинг дастлабки ярмида никоҳлар сони ҳам пасайган. Умумий ҳисобда 95,3 мингта никоҳ қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 2,1 мингта кам.

Бу рақамлар ортида эса ҳаётий саволлар турибди: нима учун ажримлар ортмоқда? Нега оилавий барқарорлик издан чиқяпти?
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?