OpenAI ChatGPT’нинг янги агент технологиясини намойиш этди — бу сунъий интеллект энди вазифаларни инсон ёрдамисиз тўлиқ бажара олади, деб FoxNews.com хабар берди.
Янги “ChatGPT агент” тизими бир неча босқичдан иборат мураккаб вазифаларни мустақил режалаштириш, бажариш ва назорат қилиш қобилиятига эга. У вебда маълумот топиш, ҳужжат тайёрлаш ёки дастур ёзиш каби вазифаларни ўз-ўзига топшириб бажаради.
OpenAI мазкур функцияни “автоном ёрдамчи” деб атади ва унинг мақсади инсон ишини автоматлаштиришда янги босқични таъминлашдир.
Агент реал вақтда ҳаракат қилиб, Google Docs, браузер ва бошқа хизматлар билан интеграция қилинади. У фойдаланувчи номидан маълумот тўплайди, таҳлил қилади ва натижани тақдим этади.
Шу билан бирга, хавфсизлик чоралари ҳам кучайтирилган. OpenAI агентнинг фаолиятини чеклаш, қайта текшириш ва назорат қилиш механизмларини жорий этган.
Бу янгилик ChatGPT’ни наfaqat чатбот, балки иш юкламанинг тўлиқ ёрдамчисига айлантиради.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!