10:43 / 13.11.2021
1 611

Совуқда исинишга ёрдам берадиган маҳсулотлар

Совуқда исинишга ёрдам берадиган маҳсулотлар
Фото: Freepik
Совуқ мавсумда қуёш нури ва иссиқлик етишмайди. Диетологлар бу мавсумда иссиқликни сақлаш учун қандай овқатларни истеъмол қилиш кераклигини маълум қилди.

Хурмо

Фото: Marie Claire
Хурмо – озуқавий моддалари омбори. Биринчидан, бу мева қон томирларининг ишини яхшилайди. Қон босимининг кескин ўзгариши, мигрен – буларнинг барчаси шаҳар аҳолисида тез-тез учрайди. Бугунги кунда дорихоналардаги турли хил қимматбаҳо дори-дармонларга қўшимча равишда хурмо бундай муаммони енгишга ёрдам беради. Хурмо C ва P витаминларига бой бўлиб, қон томирларига фойдали таъсир кўрсатади. Иккинчидан, хурмо истеъмол қилиш танадаги иссиқликни сақлашга ёрдам беради. Гап шундаки, ушбу севимли мева кальций манбайидир, у ўз навбатида юракнинг нормал ишлашини ва бунинг натижасида танадаги барқарор қон айланишини таъминлайди.

Анор

Фото: Marie Claire
Анор тинчлантирувчи воситадир. Афсона эмас, анор таркибида B витаминлари кўп бўлганлиги сабабли, стрессга қарши восита сифатида ёрдам беради, шунингдек, натижаси дори-дармонлардан кам эмас. Бундан ташқари, анор қонда холестерин даражасини пасайтирадиган ва иммунитетни мустаҳкамловчи моддаларни ўз ичига олади. Қолаверса, бошқа нарсалар қаторида танани иссиқлик тутиш хусусиятига эга. Маълумки, паст гемоглобин даражаси кўплаб соғлиқ муаммоларига олиб келади, уларнинг белгиси доимий титроқ бўлиши мумкин.

Тузланган карам

Фото: Marie Claire
Маълум бўлишича, тузланган карам таркибида кўпчиликка таниш бўлган аскорбин кислотаси мавжуд. Ушбу қишки маҳсулотнинг атиги 100 граммида аскорбин кислотанинг кунлик нормаси мавжуд. Шу билан бирга, ферментация жараёнида C витамини нафақат асл шаклида сақланиб қолади, балки кўпайиш қобилиятига ҳам эга.

Картошка

Фото: Marie Claire
Қўл ва оёқнинг доимий музлаши кўпинча қон томирлари билан боғлиқ муаммоларни кўрсатади, қон бир вақтнинг ўзида бутун танани иссиқлик билан таъминлашга вақт топа олмайди. Картошка таркибида қон айланишини сезиларли даражада яхшилайдиган ва совуқда ёрдам берадиган калий каби фойдали моддалар мавжуд. Лекин картошка юқори калорияли маҳсулотдир, шунинг учун уларни ортиқча истеъмол қилмаслик керак. Бундан ташқари, уни тайёрлаш усулларига алоҳида эътибор бериш лозим. Қовурилган картошка бу борада фойда бермайди. Қайнатилган ёки буғда пиширилган сабзавот ўз навбатида жуда мазали ҳамда мутлақо зарарсиздир.

Денгиз карами

Фото: Marie Claire
Денгиз карами буйрак усти безларини ва шунга мос равишда адреналин гормонини тартибга солувчи B витаминлари билан жуда бойитилган. Уларнинг етишмаслиги сурункали чарчоққа олиб келиши мумкин, натижада кайфият ёмонлашади. Доимий совуқотишнинг сабабларидан бири танадаги ёднинг миқдорининг етишмаслиги бўлиши мумкин. Шунингдек, тузланган карам витаминлар ва озуқавий моддалардан кўра кўпроқ озуқавий қўшимчаларига бой.

Асал

Фото: Marie Claire
Асал ҳақли равишда йўтал ва шамоллашга қарши энг яхши курашчилардан бири ҳисобланади ва шунинг учун иммунитетни сақлаб қолишнинг тасдиқланган усулларидан биридир. Шунинг учун асал қишда рационнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Агар асал занжабил билан бирга истеъмол қилинса, юқумли касалликлар ортиқча хавф туғдирмайди. Бундан ташқари, ушбу маҳсулот танани иссиқ тутади. Совуқ об-ҳавода уйдан чиқишдан қўрқадиганлар бир чой қошиқ асални қора мурч билан истеъмол қилса, бу аралашма танани иссиқ тутади ва қишда жамоат жойларида микроблардан ҳимоя қилади.

Турп

Танани кунлик C витамини билан таъминлаш учун битта ўртача турп кифоя қилади. Бу юқорида айтиб ўтилган картошка каби қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди. Қон айланиш тизимининг нормал ишлашига ёрдам беради, шунингдек, совуқ мавсумда танани зарур иссиқлик билан таъминлайди. Бундан ташқари, турп ичак касалликлари хавфини камайтиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Совуқда исинишга ёрдам берадиган маҳсулотлар