Австралиянинг шимолий қисмидаги Арнемленд минтақасидан келган Гейпалани Ванамби исмли рассом коренной халқлар учун энг нуфузли мусобақа – Telstra Art Award ғолибаси бўлди. Унинг “Бурву, гул” деб номланган асари қарийб уч метрлик металл панно бўлиб, эски ва чиқиндилар қаторидаги йўл белгиларидан яратилган.
Ушбу мукофотнинг суммаси — 100 минг АҚШ доллари, бу эса нафақат унинг ижодий меҳнатига, балки тарихий ва маданий меросни қайта ёритишга қўшган ҳиссасига ҳам бахо сифатида қаралмоқда.
Унинг ғолиб асари — бу шунчаки металл эмас, балки йўлнинг чиқиндиларидан янгилик яратиш, моддий ва маънавий қадриятларни уйғунлаштириш намунасидир.
У 2024 йилда ҳам Австралия аёл рассомлари учун энг нуфузли мукофот – Ravenswood Australian Women’s Art Prizeни ютиб, 35 минг доллар соҳибаси бўлган эди.
Манба: Peopletalk
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!