date

Pinterest бош директори интеллектуал онлайн харидлар ҳақида гапирди

Pinterest бош директори интеллектуал онлайн харидлар ҳақида гапирди

Pinterest бош директори Билл Реддининг айтишича, “agentic shopping” — яъни AI асосида тўлиқ автоном онлайн харид қилиш тизими — ҳали рўёбга чиқишига анча бор, деб TechCrunch.com хабар берди.

Унинг таъкидлашича, бу технология фақат маҳсулот тавсиялари эмас, балки бутун харид жараёнини — қидиришдан тортиб тўлов ва етказиб беришгача — мустақил бошқариши керак бўлади.

Реддига кўра, ҳозирча AI харид жараёнида ёрдамчи восита сифатида яхши ишлаяпти, аммо тўлиқ автоном савдони амалга ошириш учун техник ва ишонч масалалари ҳал этилиши керак.

Pinterest ҳозирча AI’ни фойдаланувчилар учун илҳом манбаи ва маҳсулот тавсияларини яхшилаш учун қўллаяпти.

У, автоном савдо тизимлари кенг оммалашиши учун фойдаланувчилар ишончи, ҳуқуқий асослар ва хавфсизлик стандартлари мустаҳкамланиши зарурлигини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Pinterest бош директори интеллектуал онлайн харидлар ҳақида гапирди