Оксфорд университети профессори Робин Данбар бошчилигидаги британиялик олимлар аёл ва эркакларнинг дўстлашиш тушунчасига муносабатини ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосага келди. Аёллар учун дўстликни сақлаб қолиш учун телефон орқали суҳбатларнинг тез-тез бўлиб туриши етарли экан. Бир вақтнинг ўзида, эркаклар юзма-юз мулоқотда бўлиб, суҳбатлашган кишисини дўст деб билиши маълум бўлди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.
Тадқиқот синовларида 30 та талаба иштирок этиб, дўстликка оид бир қатор саволларга жавоб беришди. Улар саволлар орасида, барча яқинлари билан қай услубда алоқани сақлаб туришини ҳам айтиб берди. Аввал, биринчи босқичда тўққиз ой, сўнгра 18 ой давомида иш олиб борган олимлар гуруҳи ажойиб натижани қўлга киритди.
Хулоса шундай бўлдики, аёллар дугонаси билан телефон орқали суҳбатлашиб ўз муносабатларини бардавом сақлаб туради. Лекин, эркаклар учун жонли суҳбат ва доимий учрашувлар муҳимроқ экан. Олимларнинг фикрича, бу натижа, нега эркакларда аёлларга қараганда камроқ дўсти бор эканини мантиқан тушунтириб бера олади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди