19:00 / 19.04.2017
8 035

Спорт кайфиятни кўтарадими?

Спорт кайфиятни кўтарадими?
Спорт нафақат қоматни яхшилайди, балки ҳаётдан лаззатланиш даражасини ошириш билан бизнинг руҳий соғлиғимизни ҳам мустаҳкамлайди. Лекин унинг бундай ижобий таъсирининг аниқ сабаби нимада?

Машқлар бахт гормонлари ошишига сабаб бўлади

Одамлар — жуда қарама-қарши мавжудотлар ҳисобланади. Ўзимизни яхши ҳис қилишимиз учун бизга аввал стресс керак бўлади. Машқ қилишни бошлаганингиздан сўнг, организм оғирликлардан стресс ҳолатига тушади ва миянинг нейротрофик омили деб аталувчи оқсил ажратиб чиқаради. Бу зарар учун компенсация сифатида мияни кўпроқ эндорфин (қувонч гормонлари) ишлаб чиқаришга мажбур қилади.

Жисмоний ҳаракатдан сўнг қаттиқроқ ухлайсиз

Кам ухлаш кўплаб, семизликдан тортиб саратонгача бўлган касалликлар хавфини туғдиради. Уйқу сифатини яхшилаш учун кундузги вақтларда тўлиқ ҳаракатда бўлиш талаб қилинади.

Жисмоний тарбия энергия билан таъминлайди

Қанча кўп энергия сарфласанг, шунча кўпига эга бўласан. Жисмоний ҳаракат организм ҳужайраларининг энергия даражасини оширувчи кислород ва озуқавий элементлар билан бойитади.

Спорт залига қатнаш ўзига ишончни мустаҳкамлайди

Ўз қоматингиздан норозимисиз? Спорт залида сиз ҳам жисмоний ва ҳам руҳий жиҳатдан ўзгарасиз. Жисмоний машқлар натижасида эндорфинларнинг чиқиши фикрларингизга ҳам таъсир қилади: ўз танангизга бўлган муносабатингиз яхши томонга ўзгаради.

Манба: Дарё

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Спорт кайфиятни кўтарадими?