Авлодлар тўқнашуви: нега зумерлар депрессия ҳақидаги сериалларга, миллениаллар эса мультфильмларга ошно?

1 дақиқа ўқиш1K
Авлодлар тўқнашуви: нега зумерлар депрессия ҳақидаги сериалларга, миллениаллар эса мультфильмларга ошно?

Ўзаро билвосита рақобатда бўлиб келаётган зумерлар (2000 йиллардан кейин туғилганлар) ва миллениаллар (1980 йиллар охири – 1990 йиллар ўртасида туғилганлар) орасидаги фарқлар нафақат кийиниш услуби ёки гажет танлашда, балки улар истеъмол қиладиган медиа-контентда ҳам яққол намоён бўлмоқда, деб ёзмоқда Peopletalk.

Зумерлар ва депрессия мавзусидаги сериаллар

Психолог Анна Глушневанинг таъкидлашича, зумерлар психик саломатлик мавзусида очиқ мулоқот қилиб улғайган авлод. Улар учун депрессия, хавотир, ўзликни қидириш каби мавзулар табиий ва долзарб. Шунинг учун ҳам улар «Эйфория», «Половое воспитание», «Оставленные» каби сериалларга қизиқиш билдиришади — бу лойиҳалар ёшлар ҳаётидаги мураккаб эмоционал ҳолатларни, ички изтироблар ва жамиятдаги ўрнини топиш каби муаммоларни реалистик тарзда ёритади.

Авлодлар тўқнашуви: нега зумерлар депрессия ҳақидаги сериалларга, миллениаллар эса мультфильмларга ошно?

Авлодлар тўқнашуви: нега зумерлар депрессия ҳақидаги сериалларга, миллениаллар эса мультфильмларга ошно?

Зумерлар учун сериал — бу:

– Тушуниш ва ўзини англаш воситаси;

– Оммавий репрезентация ва ҳамдардлик ҳисси;

– Психологик нормаллашув воситаси.

«Зумерлар тажрибасизлиги туфайли кўп ҳолларда медиа орқали ўз ҳиссиётларини англашга ҳаракат қилишади. Улар учун реал драма – бу ҳаётнинг ўзи, шунга яқин бўлган сериаллар эса қизиқ ва муҳим», – дейди психолог.

Миллениаллар ва мультфильмларга муҳаббат

Миллениаллар эса, аксинча, кўпинча ёшликда кўрилган, хотираларга бой бўлган мультфильмларга ошно. Уларнинг севимли лойиҳалари орасида “Ну, погоди!”, “Простоквашино”, “Домовёнок Кузя”, “Шрек”, “Король Лев” каби классик ва замонавий анимациялар бор. Миллениаллар учун мультфильм — бу реал ҳаёт мураккабликларидан вақтинча қочиш, болалик хотиралари орқали таскин топиш усули.

Авлодлар тўқнашуви: нега зумерлар депрессия ҳақидаги сериалларга, миллениаллар эса мультфильмларга ошно?

Авлодлар тўқнашуви: нега зумерлар депрессия ҳақидаги сериалларга, миллениаллар эса мультфильмларга ошно?

Мультфильмлар миллениаллар учун:

– Ўтмишни соғиниш ва хотиралар манбаи;

– Эскапизм – ҳаёт муаммоларидан вақтинча қочиш;

– Болаликнинг беғам туйғуларига яна бир бор қайтиш.

«Улар ёшлик даврида психологик муаммолар кенг муҳокама қилинмаган муҳитда ўсишган. Шунинг учун ҳам эмоционал босимдан қутулишнинг усуллари бошқача — кўпроқ қувонч, юмор, хотиржамлик излашади», – дейди Анна Глушнева.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?