date

Ўзбекистон байроғини кўйлак сифатида кийган қиз танқидларга учради

Ўзбекистон байроғини кўйлак сифатида кийган қиз танқидларга учради
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини кўйлак шаклида кийган модел қизнинг суратлари ижтимоий тармоқларда катта резонанс келтириб чиқарди. Кўплаб фойдаланувчилар бу ҳолатни “давлат рамзларига нисбатан ҳурматсизлик” деб баҳоламоқда.

Тарқалган суратларда модел қиз байроқ ранглари ва рамзлари туширилган матодан тикилган кўйлакда камера қаршисида бўлган. Бу эса фойдаланувчилар орасида кескин фикрлар тўқнашувига сабаб бўлди — айримлар буни ижодий ифода деб ҳимоя қилган бўлса, кўпчилик миллий рамзнинг шаънига доғ тушириш деб ҳисоблаган.

Ҳуқуқшуносларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ Давлат байроғидан кийим, безак ёки реклама материали сифатида фойдаланиш тақиқланади. Байроқдан фақат расмий жойларда ва белгиланган тартибда фойдаланиш мумкин.

Мутахассислар бу каби ҳолатлар миллий рамзлар ҳурматини пасайтириши мумкинлигини айтиб, барчани давлат тимсолларига нисбатан эҳтиёткорлик ва масъулият билан ёндашишга чақирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистон байроғини кўйлак сифатида кийган қиз танқидларга учради