date

Машҳур бошловчи Юрий Николаев вафот этди

Машҳур бошловчи Юрий Николаев вафот этди
Совет ва Россия телевидениесининг машҳур бошловчиси Юрий Николаев 77 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда А.Я.

Ваганова номидаги Рус балет академияси ректори Николай Цискаридзе ўзининг Telegram-каналида хабар берди. Маш, Shot ва РЕН ТВ маълумотларига кўра, 4-ноябрь куни эрталаб уйнинг ичида Юрий Николаевнинг аҳволи оғирлашган.

Шундан сўнг у шифохонага етказилган, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган. ОАВ хабарларига кўра, у оғир ўпка касаллигидан азият чекаётган эди.

Юрий Николаев совет телевидениесининг энг таниқли юзларидан бири бўлган. У "Эрталабки почта", "Эрталабки юлдуз" ва "Республика мероси" каби машҳур дастурларни олиб борган.

Россиянинг халқ артисти бўлган Николаев телевидениеда 50 йилдан ортиқ ишлаган ва бутун бир даврнинг рамзига айланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Машҳур бошловчи Юрий Николаев вафот этди