
10-Европа кинофестивали Тошкентда 7-9 ноябр кунлари, Термизда эса 12 ноябр куни ўтказилади. Анъанага айланган ушбу маданий мулоқот доирасида ўзбекистонлик томошабинларга Европа Иттифоқига аъзо давлатлардан 12 та фильм бепул намойиш этилади.
Европа Иттифоқи делегацияси маълумотига кўра, барча фильмлар асл тилда, ўзбек ва рус тилларидаги субтитрлар билан намойиш қилинади. Фестиваль Европа давлатларининг элчихоналари ва Ўзбекистон кинематография агентлиги кўмагида ташкил этилган.
Дастурда лирик драмалардан тортиб, илҳомлантирувчи воқеаларгача бўлган турли жанрдаги фильмлар ўрин олган. Шунингдек, асосий дастурдан ташқари, Француз альянси ва Гёте институти кўмагида “Авлодлар” мавзусида қисқа метражли ҳаваскор фильмлар намойиши бўлиб ўтади.
Маданий дастур машҳур испан рақс гуруҳи Aire Nuevo Danza чиқишлари билан бойитилади. Ўзбекистонда биринчи Европа кинофестивали 2013 йилда ўтказилган бўлиб, у ўшандан буён маданий алмашув учун муҳим йиллик майдонга айланган.
Ўзбекистонда 10-Европа кинофестивали бўлиб ўтади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар