
Россия президенти Владимир Путин расмийларга ядровий қуролларни синаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни топширди. Бу каби синовлар Совет Иттифоқи тарқалганидан бери биринчи марта кўриб чиқилмоқда.
Путиннинг бу фармони АҚШ президенти Доналд Трумпнинг ядровий синовларни қайта бошлаш ҳақидаги эълонига жавоб сифатида берилди. У Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва бошқа тегишли идораларга масалани ўрганиб, хавфсизлик кенгашида муҳокама қилишни ва қарор таклифларини тайёрлашни топширди.
Мудофаа вазири ва Бош штаб раиси Путинга ядровий синовларни тайёрлашни тезроқ бошлаш зарурлигини айтди. Синовлар Новая Земля ҳудудида қисқа муддат ичида амалга оширилиши мумкинлиги маълум қилинди. Мутахассислар эса бундай синовлар жаҳон хавфсизлигига хавф солиши ва бошқа ядровий давлатлар томонидан ўхшаш чораларни чақириши мумкинлигини таъкидлади.
Кремл вакили Дмитрий Песков расмийлар учун аниқ муддат белгиланмаганини билдирди. Ядровий синовларни тайёрлаш бўйича қарор АҚШнинг ниятлари тўлиқ тушунилгач қабул қилиниши кўзда тутилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!