
Россиялик юморист Максим Галкин шахсий тадбирда бўлган воқеалар туфайли танқид остида қолди. Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Галкин украиналик қўшиқчи Светлана Лобода билан рақсга тушиб, у билан ноз қилган. Санъаткорлар Дубайда ўтказилган ёпиқ тадбирда қатнашган.
Ушбу тадбирда Галкининг рафиқаси Алла Пугачёва иштирок этмаган. Тадбир суратлари эълон қилинганидан сўнг, Пугачёванинг мухлислари Галкини қоралашди.
Хонанданинг мухлислари ёш эр Лобода билан ноз қилган деб ҳисоблашди. Галкин ҳатто Лободага украин тилида қўшиқ ҳам куйлаган.
Шуни таъкидлаш жоизки, сўнгги пайтларда Галкин оила аъзоларидан алоҳида вақт ўтказмоқда – Пугачёва фарзандлари билан Кипрда қолмоқда, юморист эса турли давлатларга сафар қилмоқда.
Максим Галкин ёш хонанда билан танқид остида қолди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар