
2025-йил 1-ноябр куни немис супермодели ва телебошловчиси Ҳайди Клум Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган 24-йиллик Хеллоуин кечасида яна бир бор ўзининг бетакрор қиёфаси билан барчани ҳайратга солди. Harpers Bazaar маълумотига кўра, бу йил Клум юнон мифологиясидаги Медуза – қараши одамларни тошга айлантирадиган Горгона қиёфасини танлади.
Унинг турмуш ўртоғи, мусиқачи Том Каулитс, бу ғояни тўлдириб, Медуза билан жангдан сўнг тошга айланган рицар қиёфасида намоён бўлди. Модель яшил рангли, тўлиқ «илон териcи» билан қопланган костюмда, ўткир тирноқлар, узун дум ва сариқ кўзлар билан саҳнага чиқди.
Унга сочларига ўралган жонли илонлар ва иккига бўлинган тил каби деталларга эътибор берилди, бу эса Клумни деярли таниб бўлмас даражага келтирди. Ҳайди Клум аввал ҳам ўзининг ноодатий ғоялари билан машҳур бўлган.
У илгари E.T. – сайёрадан ташқари мавжудот, Cirque du Soleil артистлари билан бирга товус, улкан чувалчанг ва ҳатто «Шрек» мультфилмидан Фиона қиёфаларида кўриниш берган.
Шунингдек, унинг машҳур қиёфалари орасида жодугар, вампир ва қора мушук ҳам бор.
Ҳайди Клум Медуза қиёфасида ҳайратга солди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар