date

Примадона Юлдуз Усмоновадан янги лирик асар — “Онамга айтманг”

Примадона Юлдуз Усмоновадан янги лирик асар — “Онамга айтманг”
Ўзбекистон халқ артисти ва эстраданинг примадонаси Юлдуз Усмонова ўз мухлисларини янги асари — “Онамга айтманг” номли қўшиғи билан қувонтирди.

Қўшиқ сўзлари муаллифи — Юлдуз Усмонованинг ўзи, мусиқаси ва аранжировкаси эса истеъдодли бастакор Жасур Бадалбаев томонидан яратилган. Асарда онага бўлган меҳр, кечинма ва ҳаётий изтироблар нозик лирик оҳангда ифодаланган.



Мухлислар қўшиқни чин юракдан қабул қилиб, ижтимоий тармоқларда хонандага илиқ изоҳлар қолдиришмоқда. Уларнинг фикрича, “Онамга айтманг” Усмонованинг энг самимий ва ҳаётий асарларидан бири сифатида тингловчилар қалбидан жой олган.

Шунингдек, Юлдуз Усмонова 2026-йил апрель ойида “Халқлар дўстлиги” санъат саройида ўзининг катта концерт дастурини ўтказишини аввалроқ эълон қилган. Хонанда ушбу концертда янги қўшиқларини жонли ижрода тақдим этишни режалаштирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Примадона Юлдуз Усмоновадан янги лирик асар — “Онамга айтманг”