date

Актёр Том Круз кино саноати учун "Оскар" мукофоти олди

Актёр Том Круз кино саноати учун "Оскар" мукофоти олди
Голливуд актёри Том Круз кино саноатига қўшган ҳиссаси учун фахрий "Оскар" мукофотига сазовор бўлди, деб хабар беради Variety. Мукофот топшириш маросими Governors Awards доирасида 2025 йил 16 ноябрь куни бўлиб ўтди.

Мукофотни қабул қилиб олар экан, Круз ҳиссиётларга бой нутқ сўзлаб, "Фильм яратиш бу менинг касбим эмас, бу мен ким эканлигимдир", дея таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, кино инсонларни бирлаштиради, фарқларни қадрлашга ва умумий инсоний табиатимизни англашга ёрдам беради.

"Биз қаердан бўлишимиздан қатъи назар, бу кинотеатрда бирга куламиз, бирга ҳис қиламиз, бирга умид қиламиз – мана шу санъатнинг кучи. Шу сабабли бу мен учун жуда муҳим.

Фильм яратиш менинг касбим эмас, бу мен ким эканлигимдир", деди Круз. Актёр болалигида қоронғи залда илк бор нур чизиғини кўрганини ва бу унга ўзи билганидан каттароқ дунёни очиб берганини эслади.

Шу оқшомда фахрий "Оскар" мукофотлари билан хореограф Дебби Аллен ва саҳна безатувчиси Уинн Томас ҳам тақдирланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Актёр Том Круз кино саноати учун "Оскар" мукофоти олди