
Мадриддаги «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе жароҳатдан тикланишда давом этмоқда. 27 ёшли француз футболчида тизза боғламлари чўзилгани аниқланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Дастлаб у Испания Суперкубоги ярим финалида «Атлетико»га қарши ўйинга улгурмаслиги айтилганди. Бироқ Мбаппенинг ўзи имкони борича тезроқ сафга қайтиб, «матрасчилар»га қарши дербида ўйнаш ниятида.
Журналист Альваро Эстебан берган маълумотга кўра, «Реал» ичида ҳужумчини яқинлашиб келаётган дербида майдонга туширмаслик керак, деган фикр бор. Клубдагилар жароҳат оғирлашиб кетиши хавфи жуда юқори эканини таъкидлашмоқда.
«Реал» – «Атлетико» учрашуви 8 январ куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Мбаппе жамоа билан сафарга чиқадими-йўқми ҳозирча номаълум, якуний қарор эҳтимол охирги дақиқаларда қабул қилинади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.