
Россия терма жамоаси билан ишлаган собиқ мураббий Борис Игнатьев 2025 йил якунларига кўра энг яхши россиялик футболчи кимлигини маълум қилди. Унинг фикрича, бу соврин француз чемпионатида «Монако» сафида тўп сураётган ярим ҳимоячи Александр Головинга муносиб. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Игнатьев Головиннинг Европа футболига тўлиқ мослашиб бўлганини таъкидлади. Мутахассиснинг айтишича, у кучли жамоада барқарор ўйнаяпти ва «Монако» натижаларига бевосита таъсир кўрсатмоқда.
Жорий мавсумда Головин клуб даражасида 15 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. «Монако» 16 турдан сўнг 23 очко билан турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда ва пешқадам «Ланс»дан 14 очкога ортда қолган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.