
Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубида тўп сураётган қанот ҳимоячиси Жоау Канселунинг кейинги манзили борасида янги тафсилотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбаларга кўра, португалиялик футболчи январ ойида Европага қайтишни истамоқда. 31 ёшли ҳимоячига энг жиддий даъвогарлар сифатида Миланнинг «Интер»и ва «Барселона» тилга олинмоқда. Журналист Паскуале Гуарронинг хабар беришича, Канселу каталонияликлар сафига ўтишни афзал кўради, бироқ «кўк-анорранглилар»нинг асосий эътибори ҳозирча марказий ҳимоя чизиғини кучайтиришга қаратилган.
«Интер» эса латерални қўлга киритишга анча қатъий қизиқиш билдирмоқда, аммо Канселу миланликларга тезда розилик беришга шошилмаяпти. Италия гранди футболчини кўндиришда давом этмоқда — у эса «Барса»дан таклиф кутяпти. Трансфер ҳали амалга ошиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.