date

Дилноз Ҳакимова 2026 йилда илк бор она бўлишини эълон қилди

Дилноз Ҳакимова 2026 йилда илк бор она бўлишини эълон қилди
Машҳур ва севимли хонанда Дилноз Ҳакимова мухлисларини қувончли янгилик билан хурсанд қилди. Санъаткор 2026 йилда илк бор она бўлишини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали эълон қилди.

Дилноз Ҳакимова ушбу хушхабарни самимий сўзлар билан бўлишиб, постига:
“Йилимизнинг гўзал якуни… Алҳамдулиллаҳ” — дея изоҳ қолдирди.

Эълон қилинган видеода хонанда ва унинг турмуш ўртоғи ҳаяжонли лаҳзаларни яшира олмаган. Уларнинг юзидаги қувонч, кўзларидаги бахт мухлисларнинг ҳам қалбига илиқлик олиб кирди. Видео қисқа фурсатда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, минглаб табрик ва эзгу тилакларга сабаб бўлди.


Мухлислар ва ҳамкасблар Дилноз Ҳакимовага соғлиқ, хотиржамлик ва бўлажак фарзанди учун энг эзгу тилакларни изоҳлар орқали йўлламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Дилноз Ҳакимова 2026 йилда илк бор она бўлишини эълон қилди