date

“Клиника” сериали қайтмоқда

“Клиника” сериали қайтмоқда
2025 йил 26 ноябр куни “Клиника” сериалининг янги тизери эълон қилинди, дея хабар беради Variety. Асосий ролларда иштирок этган Зак Брафф ва Дональд Фейсон 15 йиллик танаффусдан сўнг JD ва Турк образларига қайтишди.

Уларга Сара Чок ва бошқа асл актёрлар, жумладан Жон К. Макгинли ҳам қўшилган.

Сюжетга кўра, бош қаҳрамонлар “Муқаддас Юрак” клиникасига қайтиб, тиббиётдаги ўзгаришлар ва ёш интернларнинг фаолиятини кузатишади. Шоунинг давомида янги қаҳрамонлар ҳам пайдо бўлади, улар орасида Ванесса Байер ва Жоэл Ким Бустер бор.

“Клиника” сериали янги қисмларининг премьераси 2026 йил 25 февраль куни ABC телеканалида ҳамда Hulu стриминг платформасида бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » “Клиника” сериали қайтмоқда